АЛЕБАСТР

АЛЕБАСТР (юн. alabastros) — 1) қурилиш гипсининг эски номи. Оқ гипени куйдириб олинади. Ҳайкалтарошлик, тиббиёт ва қурилишда ишлатилади. Ўзбекистонда Алебастр олинадиган гипс Фарғона, Қувасой, Шўрсув, Қамишбоши, Сўх ва б. жойлардан қазиб олинади;

2) минерал; гипснинг бир тури.