Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 3 sahifa

15.03.2021 21:27:00
❗️Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманларидаги мактабларда ўқиш онлайн ташкил этилади

Тошкент шаҳрига коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штабининг қарорига кўра, жорий йилнинг 16 март кунидан бошлаб, Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманларидаги барча умумтаълим мактабларини бир марталик карантин муддатига (14 кун) онлайн ўқитишга ўтказилади.

Ушбу туманлар ҳудудида фаолият олиб бораётган нодавлат ва хусусий таълим ташкилотларига 16 мартдан бошлаб бир марталик карантин муддатига (14 кун) ўқувчиларни масофавий шаклда ўқитишга ўтказиш тавсия этилади.

Пойтахтимиздаги бошқа туманларда ўқиш баҳорги таътилга қадар карантин талабларига тўлиқ риоя этилган ҳолда анъанавий давом эттирилади.

15.03.2021 17:07:57
❗️Тошкентда боғчалардан бирида тарбияланувчилар ва тарбиячиларда коронавирус аниқланди

Жорий йилнинг 13 март куни Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 117-сонли давлат мактабгача таълим муассасасида 2 нафар тарбияланувчи ва 2 нафар тарбиячида коронавирус инфекцияси аниқланган. 

15 март куни эса ушбу мактабгача таълим муассасасининг иш фаолияти вақтинча тўхтатилди. 

“Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги қонун 12-моддаси “ж” бандига асосан мактабгача таълим ташкилоти ходимлари ва тарбияланувчилари 14 кунлик тиббий назоратга ўтказилади.  

15.03.2021 15:14:08
❗️Тошкентда ўқувчилар, талабалар ва ташкилотлар ходимларида вирус чиқмоқда. Жойлардаги назорат тадбирлари қайта жорий этилди — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Малика Қудратхўжаева

«Текширувлар натижаси шуни кўрсатдики, аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайган. Айниқса, мактаб ўқувчилари орасида, талабалар орасида, ташкилот-муассасалар ходимлари орасида кўпайгани кузатилди. Бу эса аҳоли томонидан, ташкилот ва муассасалар томонидан карантин чораларига амал қилинмаётганини кўрсатади. Яъни ўлчов воситаларидан фойдаланмаслик, касал бўлишига қарамасдан иш ва ўқишга бориб, бошқаларни хавфга қўйиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Аҳоли ўртасида касаллик тарқалиши олдини олиш мақсадида қатор ташкилотлар билан биргаликда тадбирлар ўтказилиши бошлади.
Шу кунларда Миллий гвардия, Ички ишлар бошқармаси, Санитария-эпидемиология хизмати ходимларидан иборат гуруҳлар тузилиб, бозорларда, умумий овқатланиш муассасаларида, ташкилот ва муассасаларда карантин талабларига риоя қилиниши юзасидан назорат олиб бориши яна йўлга қўйилди», деди бошқарма бошлиғи Малика Қудратхўжаева.

15.03.2021 14:54:43
2021 йил 20 март куни мактабларда баҳорги таътилнинг биринчи куни ҳисобланади. Баҳорги таътил 20 мартдан 28 мартгача давом этади. 2021 йил 29 мартдан ўқув йилининг 4-чораги бошланади.

15.03.2021 13:12:07
⚡️Тошкент шаҳрида жамоат транспортида карантин қоидалари кучайтирилади

Ҳайдовчиларнинг тана ҳароратлари доимий назоратга олинади, дезинфекция ишлари янада кучайтирилади ҳамда тиббий ниқобсиз йўловчилар жамоат транспортига чиқарилмайди.

15.03.2021 13:03:32
⚡️Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари яна орта бошлаши ортидан 15 март куни Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бошчилигида махсус йиғилиш бўлиб ўтди

Бугун, 15 март куни пойтахт ҳокимлигида Тошкент шаҳрига коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалиши олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штаби раҳбари, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бошчилигида махсус йиғилиш бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарлари, шаҳар сектор раҳбарлари, туман ҳокимлари ва бошқармалар раҳбарларидан иборат штаб аъзолари ҳам қатнашган йиғилишда сўнгги кунларда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари ортаётгани юзасидан Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ҳамда Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ахбороти тингланган.

Шунингдек, мавжуд вазиятни назоратга олиш, шаҳарнинг барча туманлари, маҳаллалари, иш жойлари ва таълим масканлари, шунингдек, аҳоли кўп тўпланадиган бозорлар ва савдо марказлари, жамоат транспортларида амалдаги карантин тартиб-қоидаларига тўлиқ риоя қилинишини таъминлаш муҳимлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган.

15.03.2021 12:59:44
❗️В Ташкенте усилят карантиный контроль

В столичном хокимияте прошло экстренное заседание, посвященное ухудшению эпидемиологической обстановки в столце в последние дни.

Хоким Ташкента Джахонгир Артыкходжаев поручил обеспечить полное соблюдение карантинных мер по всему городу, в том числе в местах большого скопления людей — в махаллях, учебных заведениях, на рынках, в торговых центрах и в общественном транспорте.
15.03.2021 12:37:49
​​🔺2021 йил 14 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80678 (+111) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Андижон вилоятида,
📌1 нафари Бухоро вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌12 нафари Тошкент вилоятида,
📌93 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Андижон вилоятида 7 нафар,
📌Тошкент вилоятида 15 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 67 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 79331 (+89) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 725 нафар бемордан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.
14.03.2021 14:41:49
Toshkent shahri va viloyati bosqichida chempion boʻlgan jamoa sardori Farrux Rafiqovning Zakovat hamda vaqt qadri haqidagi fikrlari.

#ZakovatdaKuch
#UzbekPower


Kanalimizga obuna bo'ling:
➖ @zakovat
14.03.2021 12:42:26
❗️Тошкентда бир суткада 77 кишида коронавирус аниқланди

13 март куни Ўзбекистонда 86 кишида коронавирус аниқланган бўлиб, улардан 77 нафари Тошкент шаҳрида қайд этилган.

14.03.2021 12:32:05
💉Уколга тайёрланинг! Биринчи навбатда коронавирусга қарши кимлар, қандай ва қаерда эмланади

⚠️Ўзбекистонда аҳолини коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлашни 2021 йил мартидан бошлаш режалаштирилмоқда. Ушбу жараёнга тиббиёт ходимлари тайёрликдан ўтишди, вакциналар сотиб олинмоқда.

🔔Пандемиядан сўнг чегаралар қачон очилади, оммавий эмлаш қачон бошланади? - булар ҳақида биринчилардан бўлиб хабардор бўлишни истайсизми – унда, шу каналга обуна бўлинг ва дўстларингиз билан ўртоқлашинг!

👉https://t.me/sputnikuzbek

@Sputnikuzbek
14.03.2021 01:41:17
⚡️⚡️Тошкентда бир суткада 70 кишида коронавирус аниқланди

12 март куни Ўзбекистонда 89 кишида коронавирус аниқланган бўлиб, улардан 70 нафари Тошкент шаҳрида қайд этилган.
13.03.2021 23:41:13
❗️Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан Ўзбекистон Республикасига ҳаво, темир йўл транспорти ҳамда чегара пунктлари орқали ташриф буюраётган барча шахслардан ўз ҳисобидан аэропорт, темир йўл вокзали ёхуд чегара пункти ҳудудида коронавирус инфекциясига антиген экспресс тест олиш тартиби 2021 йилнинг 15 мартидан бошлаб бекор қилинади.
13.03.2021 20:12:24
Заковат ўйинлари машғулоти ўтказиладиган хонага одам сиғмай кетди.

Фаррух Рафиқовнинг айтишича, бу - музлаткичга овқат сиғмагандай, ёқимли муаммо.

Кўз тегмасин, ёшларнинг илмга интилиши ошмоқда.

#ZakovatdaKuch
13.03.2021 15:55:24
АҚШ президенти Жозеф Байден Шавкат Мирзиёевни Наврўз билан табриклади

АҚШ президенти йўллаган табригида бу йил Ўзбекистон мустақиллигига 30 йил тўлишини ва ўз раҳбариятининг Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини таъкидлади. 

«Афғонистонда урушга чек қўядиган, барқарор ва дипломатик ечимни таъминлайдиган тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаш борасидаги биргаликдаги ишларимизда Наврўз байрами тинчлик ниҳоятда муҳим неъмат эканини эслатиб туради», — дейилади Жозеф Байден томонидан йўлланган табрикда.

Шунингдек, Байден беш йил аввал АҚШ давлат котиби Жон Керри раҳбарлигида бошланган «C5+1» мулоқоти доирасидаги ҳамкорлик давом этишидан умидвор эканлигини таъкидлади.

13.03.2021 14:22:20
💉Готовьтесь на укол!

Уже в марте 2021 года Узбекистан планирует начать массовую вакцинацию населения от коронавирусной инфекции.

Среди вакцин, которыми смогут привиться узбекистанцы, "Спутник V" российского производства, европейская AstraZeneca и китайский препарат, тестировавшийся в том числе в Узбекистане, — ZF-UZ-VAC 2001.

🤝Кроме того, республика ведет переговоры в общей сложности с 12-ю производителями вакцин от COVID-19.

Где, как и кого в первую очередь привьют от коронавируса в Узбекистане смотрите в нашей инфографике.

📌А если хотите первыми узнать, когда откроется граница с Россией, как скоро в Узбекистане начнется массовая вакцинация "Спутник V" или последние данные по коронавирусу от российских врачей и вирусологов — тогда вам точно в 👉@SputnikUzbekistan
13.03.2021 13:37:19
Samarqand viloyatida o’tadigan intellektual turnir uchun ro’yxatdan o’tish davom etmoqda.

www.zakovat.tv sayti orqali ariza yuboring va g’olibga 100 mln so’m mukofot beriladigan turnirda qatnashing!

Hozirgacha Samarqand viloyatidan 1500 nafarga yaqin ishtirokchilar ro’yxatdan o’tishdi.

Izoh: avval sayt orqali ro’yxatdan o’tganlar qayta ariza yuborishlari shart emas. Bir hududdagi turnirda qatnashganlar boshqa hududdagi turnirda ishtirok eta olmaydi.


Kanalimizga obuna bo’ling:
➖ @zakovat
13.03.2021 13:02:23
Хоразм вилоятида кучли шамол ва тинимсиз қор ёғиши оқибатида электр тармоқларида авария ҳолати юзага келган. Бунинг оқибатида Хоразм вилоятида кўплаб хонадонлар электр энергиясиз қолган.

Хабар берилишича, ҳозирда барча тезкор ишчи гуруҳлар жалб қилинган бўлиб, аварияларни бартараф қилиш ишлари олиб борилмоқда.

12.03.2021 20:07:58
Ҳукумат қарори билан «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди. Жамғармаси маблағлари «Ёшлар дафтари»га киритилган, моддий аҳволи қийин ёшларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача миқдорда бир марталик моддий ёрдам кўрсатишга ҳам йўналтирилади.

12.03.2021 19:20:10
Шавкат Мирзиёев Германия Федерал канцлери Ангела Меркель билан видеоанжуман шаклида музокара ўтказди

Унда:

▫️етакчи немис компаниялари ва банк институтларининг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиришга;
▫️жорий йилнинг май ойида Ўзбекистон-Германия ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги учрашувини ўтказишга;
▫️Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши масаласида ҳамда Европа Иттифоқи билан конструктив мулоқот доирасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ҳамкорликда тайёрлашга;
▫️Ўзбекистонда немис тилининг ўрганилишини кенгайтиришга келишиб олинди.

Музокаралар якунида Президент Шавкат Мирзиёев Ангела Меркельни Ўзбекистонга таклиф қилди.

<< < 1 2 3 4 5 6 >