Toy tabriklari sherlar

ТЎЙБОБ САТРЛАР
«Шухрат Шон»
Ижодимиздан
фойдаланишни истаган
хурматли сухандон
дўстлар. Мабодо эл
орасида шеърларимни
айтсангиз илтимос
муаллиф ўзимман деб
халқни алдаманглар…
(Бу холат жуда кўп
учрайди шу сабаб
илова қилиб ўтдим)

Куёвга хазил

Хотин эгов десалар,
Ишонмасдим илгари.
Энди тан олаяпман
Умрим ўтгани сари.

Хар қадамим ўлчовда,
Чизган чизиқда юриш.
Аммамни қизи билан,
Мумкин эмас ўтириш.

Кўчада қизларгаку,
Гапирсам тилим куяр.
Чиройли деб қарасам,
Хотин кўзимни ўяр.

Бўйдоклик яхши экан,
Ўзинг бексан ўзинг хон.
Уйланишга ким сени
Мажбур қилди
куёвжон.

Ёки ўзинг ковушга
Сабзи солиб қўйдингми.
Ёнингдаги сулувни,
Телбаларча суйдингми.

Бу мулойим қизчалар,
Тўйдан кейин бошқача.
Шартлар бажарилмаса,
Чимирилар қошгача.

Ўзинг топган пулингни
Ўзинг ушлашинг қийин.
Шимингдаги чўнтакка,
Келин бола хўжайин.

Аёл зотин хеч ками,
Битган эмас битмайди.
Қанча олиб берган
билан,
Бир камига етмайди.

Тилла узук сирғаси,
Атир уппа бўёғи.
Хар хафта янги туфли
Кийиш керак оёғи.

Қўшни хотинлар сочини
Кесса у хам кесади.
Хеч куйинма куёвжон,
Икки йилда ўсади.

Хуллас шунақа гаплар,
Чидаш керак куёвжон,
Шунинг учун
айтганлар,
Хаёт катта имтихон.

Мен хазил гапларимни,
Бир-бирига улайман,
Келин билан куёвга,
Чин дилдан бахт
тилайман.



 
Гулдай асраб к,изини,
К,айтармай эр сузини,
Фидо айлаб узини,
К,айнона онамасми ?

Биз куйганда куйинган,
Фарзанд курсак
суйинган,
Хасрат билан туйинган,
К,айнона онамасми ?

Куёв келса турда жой,
Булсак бироз эркатой,
Сиз билмассиз
хойнахой,
К,айнона онамасми ?

Бормасак йул к,араган,
К,изин сочин тараган,
Зор кунларда яраган,
К,айнона онамасми ?

Дустлар топманг
камини,
Яширган зот камини,
Бахам бахтли дамини,
К,айнона онамасми ?

Фарзандингиз эркатой,
К,изингизни куриб ой,
Булса кимлар булди
бой,
К,айнона онамасми ?

Онангиздай мехрибон,
Мак,тар булсангиз
мехмон,
Fулом Назар дер
хайрон,
К,айнона онамасми ?

ҚИЗ БОЛАНИ ҲЕЧ ҚАЧОН
УРМАНГ!

Уйингизда малика
бўлсин,
Майли қаср-саройлар
қурманг.
Кўнглидаги ярим ой
тўлсин,
Қиз болани ҳеч қачон
урманг!

Тонг отмасдан уйғонса
саҳар,
Сўрамаса сиздан бир
шаҳар,
Бахтли бўлсин десангиз
агар,
Қиз болани ҳеч қачон
урманг!

Кўзларида порласин
қуёш,
Дудоқлари жим
қотмасин тош,
Ахир қизлар бўлмайди
бебош,
Қиз болани ҳеч қачон
урманг!

Яраштириб рўмол
ўрайди,
Сизга Ҳақдан Жаннат
сўрайди,
Қиз болани уриб
бўлмайди,
Қиз болани ҳеч қачон
урманг!

Қиз меҳрибон, куйинчак
бўлар,
Бир кун келиб
келинчак бўлар,
Кўтарилсин дуога
қўллар,
Қиз болани ҳеч қачон
урманг!

Ҳали у қиз бир ёр
бўлади,
Кимдир севган аёл
бўлади,
Ўғил-қиз фарзандлар
кўради,
Қиз болани ҳеч қачон
урманг!

Сизни сийлаб қиз берган
Худо,
Ҳаққингизга қилади дуо,
Ёлвориб мен сурайман
сиздан
Қиз болани ҳеч қачон
урманг!

Хато қилса тушунар
айтинг,
Аразласа жим қараб
турманг.
Худо ҳаққи бу йўлдан
қайтинг,
Қиз болани ҳеч қачон
урманг!

Турмушга чиқаётган
қизнинг номидан
ёзилди!!!

Мана тўйим,турмуш
қураябман бугун,
Лекин ёрим қўлларидан
тутолмайман.
Юрагимга қил ҳам
сиғмас билмам нечун,
Ота уйдан кўнгил узиб
кетолмайман.

Ота уйим остонаси
тилло бўлди,
Унда ўтган ҳар бир
куним ялло бўлди.
Узатдилар юрак-бағрим
адо бўлди,
Ота уйдан кўнгил узиб
кетолмайман.

Наҳот энди ўз уйимга
бўлдим меҳмон,
Ҳозирданоқ қийнар
соғинч деган армон.
Бағрингиздан
ҳайдаманглар жон
онажон,
Ота уйдан кўнгил узиб
кетолмайман.

Шу савдолар тушди
дарров бошларимга,
Парво этмас ҳеч ким
кўзда ёшларимга.
Чанг солдилар майса
мисол қошларимга,
Ота уйдан кўнгил узиб
кетолмайман.

Машинага ўтирдиму
ортга боқдим,
Зор йиғладим, дарё
бўлиб селдай оқдим.
Нетай энди қўлга никоҳ
узук тақдим,
Ота уйдан кўнгил узиб
кетолмайман.

Бўлди,сабр этай барча-
барчасига,
Эрк бермайин
кўнглимнинг кенг
кўчасига.
Айланайин янги уйим
бекасига,
Ота уйдан йиғлаб
кетдим,кулиб келай,
Қачон келсам
қувончларга тўлиб
келай.

Қайнона ким, биласизми
келинлар…кизлар..?

Қайнона —- бу ўша
сизни севган ёрингизни
дунёга келтирган аёл….!
Қайнона —- бу йиллаб
тўй қиламан , келин
тушураман деб ўзини
ва фарзандларини
ризк,ини қийиб пул
тўплаган, сарпо йиққан
аёл….!

Қайнона —- Сизни
келин қилиб
тушургунича хаёлида
мингта қизни жамлаб,
мингтани ичидан сизни
фарзандига лойиқ
кўрган аёл ….!

Қайнона —- Эрингиз
учун жонини беришга
тайёр бўлган аёл….!

Қайнона —- сизни қанча
койиса хам,
фарзандларингизни
сиздан — да ортиқроқ
яхши кўрадиган аёл….!

Қайнона —- сал
қўполроқ бўлса-да,
хаёт фанидан дарс
бераётган, эртага энг
намунали аёл, она
бўлишингизни чин
дилдан хохлаётган
аёл….!

Энди ўйланг…. шунча
яхшилик қилган ва
қилаётган аёлни ёмон
кўришга хаққимиз
борми …?
(Муаллифини билмадим)

БАХТИЁР БУ’ЛИНГЛАР
БАХТЛИ КИЗЛАРИМ.

Бегубор Хаётнинг
кадрига етиб.
Алпкомат йигитнинг
Мардига етиб.
Яратган Эгамга
шукрона айтиб.
Бахтиёр бу’линглар
бахтли Кизларим.

Ор номус Шанингиз
борингиз асраб.
Садокат тимсолин асраб
авайлаб.
Мухаббат сехрини
Юракка жойлаб.
Бахтиёр бу’линглар
бахтли Кизларим.

Адашманг Такдирнинг
йу’ллари калтис.
Иложсиз гохида
бу’ласиз артист.
Турмуш деганлари
бу’лмайди теккис.
Бахтиёр бу’линглар
бахтли Кизларим.

Оила Мукаддас эканин
ку’риб.
Бегингиз ёнида парвона
бу’либ.
Мехр мухаббатга лиммо
лим ту’либ.
Бахтиёр бу’линглар
бахтли Кизларим.

Насиба Феруз.
Андижон Пахтаобод.

ТӮЙНИ БОШЛА КЕЛДИ ЁЗ.

Ӯтиб кетди бир танноз,
қани бӯйдоқ газни бос.
Чекмайман де сигор
нос,
Тӯйни бошла келди ёз.

Ишлайман дегин
ялтада,
пулим хур-жун
халтада.
Демагин бӯйим калтада,
тӯйни бошла келди ёз.

Бироз балан пошнаси,
зато борку машинаси.
Севдим деда тошнаси.
Тӯйни бошла келди ёз.

Нет петингни еғиштир,
бӯйнинг бир метир кир.
Харкуни хаммомга кир,
тӯйни бошла келди ёз.

Фойда йӯқ бу юришдан,
соат ӯнда туришдан.
Тати ширин
турмушдан,
тӯйни бошла келди ёз.

Гердайса хам қалам
қош,
бир кун эгиб қолар
бош.
Хар пайшанбе ейсан
ош,

тӯйни бошла келди ёз.
Сӯрамай севмас дема,
бу хаёт хам узун кема.
Сенга етмайди нима?
тӯйни бошла келди ёз.

Қовун торвуз пишибди,
сочинга оқ тушибди.
Ухлаб кӯзинг ишибди,
тӯйни бошла келди ёз.

Узр укам бул сӯзга,
хаммаси тушар изга.
Уйланиб ол шу қизга
тӯйни бошла келди ёз.

ИКРОМЖОН ЗАВҚИЙ.

Орзу килиб туйимизни
куролмаган,
Улгайтириб буйимизни
куролмаган,
Канча одам келган
туйга келолмаган,
Мехрибоним
азизгинам Онажоним.

Бугун туйдир уз-
узимга суйлаябман,
Биров билмас ич-
ичимдан бузлаябман,
Сиз йуксиз-у лекин
сизни излаябман,
Жойларингиз билинди
куп Онажон.

Енимда йук нахот
энди булолмайсиз,
Дуо килиб ок фотиха
беролмайсиз,
Шу дамларда нахот
бошим силолмайсиз,
Кулим етмас
осмонгинам
Онажоним.

Уйларимиз тулмиш
мана мехмонларга,
Юрак Эса тулиб булди
армонларга,
Борайми йу Онажон
сиз томонларга,
Мени мангу
армонгинам
Онажоним.

Ана Отам сочидаги оки
булдим,
Мунис синглим
кунглидаги охи
булдим,
Бу дуненинг кунгли
ярим соги булдим,
Дардларимга
дармонгинам
Онажоним.

Термуласиз
чиколмайсиз
суратлардан,
Нола чекиб каро
ернинг катларидан,
Жудо булиб болам
демок бахтларидан,
Менинг азиз
жаннатмакон
Онажоним…

Муаллифи ???…..

ЧАҚАЛОҚҚА ТЎЛСИН
УЙИНГИЗ!

Бир кун Ҳақга етиб
оҳингиз,
Чинакам бахт ҳиссин
туйингиз.
Гуллаб яшнаб умр
боғингиз,
Чақалоққа тўлсин
уйингиз!

Жаннатлардан келган
беозор,
Миттивойни тўйиб
суйингиз.
Фариштадек оппоқ
беғубор,
Чақалоққа тўлсин
уйингиз!

Майли ҳатто тундан
тонгача,
Алла бўлсин айтган
куйингиз.
Хуш ифори сингиб
жонгача,
Чақалоққа тўлсин
уйингиз!

Тўйдан чиқмай азиз
бошингиз,
Элга дастурхонлар
йўйингиз.
Оқаргандаҳамки
сочингиз,
Чақалоққа тўлсин
уйингиз!

Аждодларнинг руҳин
шод этиб,
Мусулмонга хос ном
қўйингиз.
Дилингиздан қайғулар
кетиб,
Чақалоққа тўлсин
уйингиз!

Ойбек ёзар юракдан
жўшиб,
Бахтдан кўкка етсин
бўйингиз.
Умрингизга мазмунлар
қўшиб,
Чақалоққа тўлсин
уйингиз!

ОЙБЕК ЗИЁ 01.08.2018

—— Хазил ——

Уйланганинг яхшида.
Ширин ҳаёл орзуда,
Вахт ўтказма бехуда.
Билиб қўйгин вахдида,
Уйланганинг яхшида.

Билиб қўй ҳар эркакка,
Хотин керак эрмакка,
Куч тўлганда билакка,
Уйланганинг яхшида.

Қолсанг гар анча қариб,
Қўяр йўқ қизин бериб,
Қолмасдан қирққа
кириб,
Уйланганинг яхшида.

Хотинли бўлган замон,
Кечикканинг кўп
армон,
Бўлмайди сира ёмон,
Уйланганинг яхшида.

Тагингда кўрпа қат-қат,
Вахтида тайёр овқат,
Ҳотин қиларда хизмат,
Уйланганинг яхшида.

Унга-бунга дил бериб,
Ортда юргандан эриб,
Бир қарорга тез келиб,
Уйланганинг яхшида.

Ўғил-қизинг туғилар,
Эрта ёнингга кирар,
Беминнат ишинг қилар,
Уйланганинг яхшида.

Бўлмада шуни билмас,
Ёлғиз кўпайиб бўлмас,
Туғиш қўлингдан
келмас,
Уйланганинг яхшида.

Онангга ҳам қулоқ сол,
Танлайвермай бирин
ол,
Қизлар демай қари чол,
Уйланганинг яхшида.

Бир бошинг икки
бўлиб,
Давринг сур қучоқ
тўлиб,
Қолмайин тусинг сўлиб,
Уйланганинг яхшида

Рустам Пирназар

Uyingizga keldi yangi bir mehmon,
Sizga konikişi emasku oson,
Uham bir bolangiz,emas begona,
Kizday koring kelinni siz ham kaynona.
Kiymadilar kiysin deb koz munchogini,
Uylarining erkasi,ovunchogini,
Kimlarnidir tongichi,kimda bir dona,
Kizday koring kelinni siz ham kaynona.
Kayfiyat ham bolmassa kol ishga bormas,
Koying shu uyning ishi hech ham tugamas,
Goho bir gurunglashing boling hamhona,
Kizday koring kelinni siz ham kaynona.
Hoy, desangizdarholda keladi yelib,
Oz kizingiz bir oyda keladi ketib,
Goh opa,goh singil,u bir dugona,
Kizday koring kelinni siz ham kaynona.
Kahringiz bu nozik kalbini tiglar,
Kun kelsa kelin ham onam deb yiglar,
Bolam deya erkalang boling parvona,
Kizday koring kelinni siz ham kaynona.