Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги жаҳон миқёсида йил сайин барқарорлашиб борар экан, унинг истиқболи бугунги авлоднинг билимдон, маънавий жиҳатдан баркамол инсонлар бўлиб етишишига боғлиқдир. Бу ўринда инсон руҳияти қонунларини ўрганувчи психология фани алоҳида аҳамият касб этади. Инсонни жамиятимиз учун тўлақонли, фаол, баркамол шахс сифатида шакллантириш, самарадорлигини янада оширишда психология илми ва унинг амалиётда тўғри йўналишга эга бўлиши жуда муҳимдир.