Радиал бурғулаш технологиясини нефт ва газ тармоқларида самарали қўлланилиши баҳсли масалалардан бири бўлиб келган. Бундай қарама-қаршилик муҳитида Tethys Petroleum Limited компанияси 2010 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасида сўнгги босқичда ишлатилаётган конларда нефтбераолувчанликни оширишда радиал бурғулаш технологиясини қўллаш мақсадида тадқиқот ишлари олиб борилган. Ўзбекистонда радиал бурғулаш технологиясидан фойдаланиш Шимолий Ўртабулоқ, Крук ва Жанубий Кемачи нефт конларида қўлланилган.