Тадқиқот доирасида ҳозирги замон корейс насрининг вужудга келиш асосларини аниқлаш, унинг миллий ўзига хослигини ёритиб бериш, ҳозирги замон корейс қисса жанри учун корейс адабиёти тарихидан муносиб ўрин топиши ва ҳозирги давр китобхонини ушбу жанрнинг энг сара намуналари билан таништириш ишнинг мақсадини белгилайди.
Ким Ён Сок ижоди корейс адабиётидан мустаҳкам ўрин эгаллаган. Аммо ўзбек корейсшунослигида бу ёзувчининг ижоди атрофлича ўрганилмаган, унинг асарлари тадқиқотчилар эътиборидан четда қолган, адиб ҳаёти ва ижод йўлининг кўпгина фактлари бизга ҳанузгача номаълум бўлиб қолмоқда. Шу туфайли ҳам мазкур тадқиқотнинг мақсади айни шу “сир”нинг тагига етиш йўлида дастлабки қадамларни ташлашдан иборат.