Жаҳон санъатшунослигида миллий маданий мерос, хусусан, халқ амалий санъати, унинг асрий анъаналари, тарихий шаклланиш босқичлари, бадиий хусусиятлари ва ўзига хосликлари, халқ амалий санъатининг анъаналарини сақлаб қолиш, бадиий жиҳатдан янада бойитиш ва кенг тарғиб қилиш устувор йўналишлардан биридир. Қадриятларимизнинг ажралмас қисми бўлган халқ амалий санъати, унинг ривожланиш босқичлари ва ўзига хос хусусиятларининг тадқиқи ҳам соҳанинг ривожини таъминловчи муҳим омиллардан ҳисобланади.