Пневмококкли инфекция кўплаб давлатлар соғлиқни сақлаш тизимининг долзарб муаммоси бўлиб қолмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунё бўйича 5 ёшгача бўлган болалар орасида пневмококкли инфекциянинг умумий сони 14,5 млн. (11,1-18 млн.) ташкил қилиб, касалликнинг инвазив шаклларидан йилига 1,6 млн. бола нобуд бўлиши қайд қилинмоқда.