IX-X асрларда рассомлик ва миниатюра санъати мавжуд бўлган. Ёзув манбаларида хукмдорларнинг қаср ва уйларини деворлари сувратлар билан безатилганлиги ҳақидаги маълумотлар учрайди.. Девордаги сувратларда, жанг, ов, қабул маросими, базмлар, ҳокимларнинг портретлари тасвирланган. Ўша даврда рассом Абу Наср бин Аррон Абу Али ибн Сино портретини ишлаган эди. Бу маълумотлар IX-X асрларда тасвирий санъат бўлганлигини англатади.Темур ва темурийлар даврига келиб расм чизиш санъати ривожланди. Буни Темур қурдирган Самарқанд яқинидаги сарой деворларига ишланган батал жанридаги композициялардан, Улуғбек қурдирган расадхона деворларидаги табиат манзаралари тасвирлари бўлганлиги ҳақидаги маълумотлардан билиб олиш мумкин.