Корреспонденция хабарнинг кенгайтирилган шакли бўлиб, у нима, қаерда, қачон, нима учун, нега сингари саволларга жавоб беради ва ўзида таҳлил элементларини мужассамлаштиради. Жанрнинг асосий хусусиятлари қуйидагилар: - далилларни қуруқ ва оддий баён қилиш чегарасидан чиқилади;
- далилларга асосланган ҳолда фикрлашга йўналиш беради; - воқеа ва ҳодисалар ҳақида кенгроқ хабар беради; - фактлар манбалар асосида журналист фикр-мулоҳазалари билан уйғунлаштирилади; - таҳлил фақат далилларга таянади; - қисман қарама-қарши фикрлар берилиши мумкин.