Анъанавий махсулот турларини (пахта ва ундан олинган махсулот ва бошқаларни) экспорт қилиши билан бир қаторда чет элга техникавий жихатдан мураккаб тайёр таварлар ва буюмларни этказиб беришни кенгайтириш лозим. Республикамиз саноатининг кўпгина тармоқларини жумладан пахта тозалаш тўқимачилик енгил саноат қишлоқ хўжалик машинасозлигини ва бошқаларни ривожлантириш истиқболлари уларнинг мураккаб ўтиш даврридаги иқтисодий – молиявий аҳволи бевосита қишлоқ хўжалигига боғлиқдир. Қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш туфайли кейинги йилларда саноат потентсиалини сақлаб қолиш, қишлоқ хўжалик махсулоти қайта ишлаш билан боғлиқ тармоқларда эса ишлаб чиқариш кўламини хатто кенгайтириш мумкин бўлди. Айнан аграр сектор Ўзбекистонда иқтисодий беқарорликнинг қудратли омили бўлди. Қишлоқ хўжалиги махсулоти айниқса пахта хозирги вақтда асосий валюта ресурси, республика учун ҳаётий муҳим бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар, нефт ва нефт маҳсулотлари, техника ва технология ускуналарини импорт бўйича сотиб олишни таъминлаётган асосий манбаидир.