Мева ва сабзавотларни қуритишнинг аҳамияти жуда ҳам юқоридир. Биринчидан, мева ва сабзавотларни сифатли қуритишни ташкил қилиш билан боғдорчилик ва сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларининг ишлаб чиқариш рентабеллигини оширишга, уларнинг рақобатбардошлигини оширишга ва янада иқтисодий жиҳатдан тараққий этишига эришилади. Чунки мева ва сабзавотларни қуритишни ташкил қилиш қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасининг энг таннархи арзон, содда ва ҳаммабоп йўналишларидан биридир. Иккинчидан, қуритилган мевалар ва сабзавотлар уларнинг янги ҳолидагига нисбатан ички бозорда ҳам, экспорт қилишда ҳам анча юқори нархларда реализация қилинади.