Ҳозирги вақтда дунёмизни электр энергиясиз тасаввур қилиб бўлмайди. Электр энергияси билан фермаларда, устахоналарда, ишлаб чиқариш хоналарида миллионлаб электр ускуналар ишлайди ва улар ўз навбатида кишиларнинг оғирини енгил қилишга ёрдам бермоқдалар. Ҳозирда кўплаб қишлоқ ва сув хўжалиги электр машиналари, электр юритма ва автоматика системалари билан таъминланган қишлоқ ва сув хўжалигини комплекс электрлаштиришда машиналар системалар қўлланилишини ўша соҳадаги меҳнат унумдорлигининг ошишига, таннархини камайишига олиб келмоқда. Қишлоқ ва сув хўжалигини электрлаштириш ҳажмининг ўсиши электр энергия эффектининг ўсиши билан кузатилади.