Дунёда буғдой асосий озиқ-овқат маҳсулоти ҳисобланади. Дунё миқёсида 215,258 млн.га майдонга буғдой экилиб, ўртача ҳосилдорлик 2,7 т/га бўлгани ҳолда, ялпи ҳосил 584,727 млн тоннани ташкил этмоқда. 2000 йилга келиб, бу кўрсаткич 1988 йилга нисбатан экин майдони бўйича 0,3 фоизга камайгани ҳолда, ҳосилдорлик 1,2 фоизга, дон ишлаб чиқариш эса 0,9 фоизга кўпайган (Нурбеков А.И., 2002). Буғдой етиштиришда илғор технологияларга амал қилиш, бегона ўтлар, зараркунанда ва кассалликларга қарши ҳимоя қилиш чора тадбирларини ўтказиш хисобига 20% дан 70% гача ҳосилни сақлаб қолиш мумкин. Бундан ташқари ҳар хил ташқи таъсирларга чидамли бўлган навларни танлаш ва экиш лозим. Бунда эса ўзимизнинг илмий текшириш институтларида яратилаётган навлардан ҳамда ИКАРДА ва СИММИТ халқаро ташкилотлари томонидан келтириб ўрганилаётган нав ва намуналардан кенг фойдаланиш лозим.