Коннинг газгкондинсатлилигини аниқлаш учун бажариладиган татқиқот методлари. Конларнинг газкондинсатлилигини ўрганиш уларнинг параметирларини ҳамда кўрсаткичларини аниқлаш мақсадида бажарилади. Бундай ишлар газ ва кондинсат захирасини хисоблаш, конни ишлатиш ва жихозлаш, конденсатни қайта ишлашни лойихалаштириш учун дастлабки маълумотларни олиш мақсадида бажарилади. Хозирги вақтда газ конденсат системасининг параметрлари бир қанча методлар билан аниқланади. ВНИИ газ томонидан ишлаб чиқилган ва йўриқнома сифатида тавсия этилган қудуқларнинг газ конденсатлилигининг тадқиқ қилиш методлари энг кўп тарқалган. Ҳозирги вақтгача ишлаб чиқилган газ конденсатлиликни тадқиқ қилиш методлар ва амалдаги йўриқномалар қуйидаги холатларда юқори сифатли маълумотлар олишга имкон бермайди.