Битирув малакавий ишининг мақсади жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва қайта тиклашга оид назарий ва амалий муаммоларни аниқлаш ва асосли илмий усулларга таяниб, уларнинг ечимини топиш ҳамда қонун нормаларини такомиллаштириш, қонунни қўллаш амалиётини яхшилашга оид таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборатдир. Битирув малакавий ишининг вазифалари: жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва қайта тиклаш институти тарихий ривожланиш босқичларининг хусусиятларини ўрганиш; жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва қайта тиклашнинг юридик тушунчаси, аҳамияти ва моҳиятига оид илмий ёндашувлар ва назарий фикрларни таҳлил қилиш; жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва қайта тиклаш билан боғлиқ тергов ва суд амалиётини ўрганиш асосида процессуал қонун нормаларини такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқиш; хорижий мамлакатлар Жиноят-процессуал қонунчилигида мавзуга оид масалаларнинг тартибга солиниши хусусиятлари, тартиб ва қоидаларини таҳлил этиш ва мамлакатимиз тергов ва суд амалиётида қўллаш шартларининг йўналишларини кўрсатиб бериш.