Битирув малакавий ишидан кўзланган асосий мақсад ҳукмни бекор қилиш ва ўзгартириш асосларининг жиноят ишларни юритиш тўғрисидаги жиноят-процессуал қонунчилигини тизимлаш ва тўғри йўлга қўйиш ҳисобанади. Мазкур ҳолатни таъминлашга эришиш учун соҳани чуқур ўрганиш, мавжуд ҳолатларни таҳлил қилиш ҳамда мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқлаш, уларга баҳо бериш ва такомиллаштириш, шу жумладан, хорижий мамлакатларнинг бу борадаги ижобий тажрибаси асосида миллий қонунчилигимизни, шунингдек, жиноят-процессуал соҳасини ривожлантириш юзасидан фикр-мулоҳаза ва таклифлар беришдан иборат.