Тадқиқот мақсади – тадқиқотнинг назарий ва эмпирик маълумотларига тайянган ҳолда жиноят судлов ишларини юритишнинг судгача бўлган босқичларида дастлабки тергов устидан жорий суд назоратини амалга оширишнинг турларини, фукцияларини, предметлари ва чегараларинининг типик тизимларини шакллантириш, назорат қилинадиган тергов ҳаракатларини юритилиши ва суд назоратининг процессуал тартибини ҳуқуқий тартибга солиш борасидаги муаммолар ва уларни ҳал этиш йўлларини аниқлашдир. Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгилаб олинди: суд назоратидаги тергов ҳаракатлари тизимини таҳлил этиш; суд назоратининг умумий шартлари, тактик ҳолатлари (қоидалари)ни ва амалга оширишнинг умумий қоидаларини аниқлаш; дастлабки тергов босқичида суд назоратининг аниқ доирасини белгилаш масалаларини ёритиб бериш; дастлабки терговда мажбурлов чоралари ва эхтиёт чораларини қўллашда суд назоратини такомиллаштириш масалаларини таҳлил этиш; хорижий мамлакатлар жиноят процессида дастлабки тергов устидан суд назорати институти ўрганиш (тадқиқ қилиш); ушбу мавзуга доир хорижий қонунчилик моҳияти ва аҳамиятига ойдинлик киритиш, ижобий тажрибаларини жорий қонунчилигимизга имплементация қилиш ва жорий суд назоратига оид жиноят процессуал қонунчиликни янада такомиллаштириш борасида комплекс таклифлар ишлаб чиқиш.