Ушбу магистрлик диссертация ишида Бино ва иншоотларга поездлар ҳаракатидан ҳосил бўладиган тўлқинларни таъсирини аниқлаш мураккаб жараён бўлиб, уларга турли йўналишда тўлқинлар таъсир этади. Бунинг натижасида бинолар қурилган масофада грунтнинг физик-механик хусусиятлари ўзгариб боради.
Шунинг учун бино ва иншоотларнинг турли хил грунтлар билан ўзаро таъсирини, уларнинг бўйлама ва кўндаланг тўлқинлар таъсирида кучланганлик холатини ўрганиш ва натижалар асосида қурилиш маъёрий хужжатларини ишлаб чиқиш катта илмий аҳамиятга эга. Илмий ишда асосан бино ва иншоотларга таъсир этувчи ностационар тўлқинлар натижасида вужудга келган деформация-кучланиш ҳолати таҳлил этилган. Биноларнинг ишлаш турига қараб, уларнинг ҳисоблаш усуллари ҳам турлича бўлиши, ҳисоб жараёнида турли хил тўлқинларни ҳисобга олган ҳолда бино ва иншоот барпо этилган грунтларни ўрганиш бўйича изланишлар олиб борилди. Бино ва иншоотларга таъсир этувчи ностационар тўлқинларни ва уларни биноларга таъсирини ўрганиш бўйича тажрибалар ўтказилди.