Маърузалар матнида Капитал қурилишнинг асосий масалалари - қурилишнинг миллий иқтисодиётни ривожлантиришдаги роли ва ўрни, унинг хусусиятлари, тармоқлараро алоқалари, бошқарув тизими, бозор муносабатларини ривожлантириш шароитларида қурилиш иқтисодиётини ислоҳ қилиш муаммолари кўриб чиқилади.
Қурилиш фаолиятини ишлаб чиқариш бирликлари миқёсида режалаштиришнинг хусусиятлари, қурилиш индустриясининг ресурс ва ишлаб чиқариш салоҳияти, қурилишда фан-техника тараққиётининг асосий йўналишлари ҳамда уни баҳолаш усуллари, қурилишда нархнинг шаклланиши, фойда ва рентабеллик масалалари баён қилинади.
Маъруза матнлари “Менежмент» (тармоқлар бўйича) таълим йўналиши бўйича тахсил олаётган талабалар учун мўлжалланган. Шунингдек, ушбу маъруза матнларидан тармоқлар иқтисодиёти ва инвестиция сиёсати муаммоларига қизиқувчилар ҳам фойдаланишлари мумкин.