Компьютер техникаси ва информацион технологиянинг кенг ривожланиши, жамиятнинг ривожланишига туртки бўлиб, у турли информацияларни қўллаш асосида информацион жамият номини олди.
Информацион жамиятда нафақат ишлаб чиқариш, балки барча ҳаёт уклади ўзгаради. Информацион жамиятда, интеллект, билим ишлатиб, у ақлий меҳнатни оширади. Инсонларда ижодий қобилият ортади ва билимга чанқоқлик ўсади. Турли хил тизимлар, компьютер техникаси, компьютер тармоқлари, информацион технология, телекоммуникация алоқаси, информацион жамиятнинг моддий ва технологик базаси бўлиб хисобланади.
Кўпчилик ишлаб чиқаришда ишлайдиган ахборотларни сақлаш, қайта ишлаш ва реализация билан банд, айниқса унинг билим формалари (савияси) юқори бўлган жамият информацион жамият бўла олади.