Мавзунинг долзарблиги. Маълумки, ҳозирги кунда жигарнинг заҳарланишини ўз вақтида аниқлаш ва самарали даволаш усулларини ишлаб чиқиш тиббиётнинг долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Жигарнинг токсик захарланиши, этиологик келиб чиқиши жиҳатидан инфекцияли гепатитдан кейин иккинчи ўринда туради (Н.Х.Абдуллаев 1987, Х.Я.Каримов 1989, К.П.Майер 2001). Айрим ўсимликлар масалан, бошоқли ўсимлик (буғдой, арпа, жўхори, тариқ) донларига сенецифолин ва сенецифолидин (Sеnесiо lаtifоlius) ўсимлигидаги ва туяқорин (Hеliоtrорium lаsiосаrрum) нинг уруғидаги гелиотриннинг аралашиб организмга тушиши токсик гепатитни чақиради. Жигарнинг бундай ўсимлик маҳсулотлари билан сурункали заҳарланиши Ўрта Осиё Республикалари мамлакатлари аҳолиси ўртасида кенг тарқалган.
Халқ табобатида фиточойдан жигар касалликларини даволашда фойдаланилади, лекин “Дунёси фиточойи”нинг токсик гепатитда жигар ҳужайраларининг фаолиятини тиклашдаги биокимёвий механизмлари аниқланган эмас.