Ушбу ўқув қўлланмада ҳимояланган ер сабзавотчилигининг Ўзбекистондаги аҳамияти ва ҳолати қисқача баён этилган. Республикада қўлланилаётган иссиқхона турлари ва бошқа ҳимояланган ер иншоотлари, иссиқхона сабзавот экинларини ташқи муҳит омилларига талаби ва уларни созлаш усуллари, иссиқхонада сабзавот ўсимликларини минерал озиқалар билан озиқлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари, иссиқхонадан фойдаланиш ва унда сабзавот экинлари етиштиришнинг умумий масалалари ёритилган.