Республикамизда яшовчи аҳолининг 60 % дан кўпроғи қишлоқ хўжалик махсулотларини етиштириш билан шуғулланади. Қишлоқ хўжалигида етиштирилаётган махсулотларини қайта ишлаш, қайта ишлаш юли билан олинадиган тайёр ва ярим тайёр махсулотларни экспорт қилиш, ҳамда халқимиз истеъмоли учун зарур бўлган юқори сифатли, арзон махсулотларни етказиб бериш, етиштирилаётган махсулотларни узок муддатда саклаш учун янги техника ва технологияларни ишлаб чиқиш ва қўллаш долзарб муаммоли вазифалардан булиб келмокда.