Таълим-тарбиянинг бошқа шакллари каби нафосат тарбияси ҳам ўз диққат-эътиборини якка одамга ва ижтимоий гуруҳга қаратади. Нафосат тарбияси ҳам умуминсоний ва миллий қадриятларнинг қарор топишига хизмат қилади. Аёнки, тарбия инсон онгига, ҳис-туйғуларига, тасаввурига, эътиқодига, дунёқарашига, ҳатти-ҳаракатига, хулқ-атворига таъсир ўтказишни ўз олдига мақсад ва вазифа қилиб қўяди.