Умримда севганим, ёлғиз бир бора,
Куним муҳаббат-ла бўлиб овора,
Юрган йўлим йўқотдим мен бечора,
Ишқ қилиб қўйди-ку дилни садпора,
Ул ёр лабларидан ўпмадим зора,
Муродга етмадим, афсус, начора,
Армонлар ичида қолдим тобора,
Шу дам осмоним ҳам бўлди қоп-қора,
Дунё бир зум кўринмай қолади кўзга,
Лабингдан мен эмас, ўпади ўзга.