Араб тили дунёдаги тиллар ичида кўп ўрганилган ва ҳануз ўрганилаётган тил ҳисобланади. Луғат бойлиги билан ва қоидаларининг турли-туманлиги, бир калимани бир неча услубда ишлатиш имкониятларининг кўплиги билан комилликда тиллар ичида ажралиб туради. Балки, дунёда шеваларининг жуда кўплиги билан ҳам аввалги ўринни эгаллайди.