Амалиёт дарсининг вазифаси «Автомобилларда юк ва пассажирлар ташиш асослари» фани бўйича маърузаларда олинган назарий билимларни мустаҳкамлашдан иборатдир.
Амалиёт дарсида юк ташиш ҳажми ва юк обороти, транспорт воситалари ишининг техник-эксплуатацион кўрсаткичлари ва уларнинг иш унуми, транспорт воситалари ишини ҳисоблаш ва улар ҳаракатини ташкил этиш, юк ортиш-тушириш ишларини комплекс механизациялаш, автобусларда аҳолига хизмат кўрсатиш ва бошқа масалалар ўрганилади. Амалиёт дарсини ўтиш учун услубий қЎлланма «Автомобилларда юк ва пассажирлар ташиш асослари» фани ўқув дастури асосида тузилган бўлиб, унинг ҳажми 18 соатни ташкил этади.
Амалиёт дарсининг умумий ҳажми қуйидаги тартибда тақсимланади: