Ойбек — 1905 йилнинг 10 январида Тошкентнинг Говкуш маҳалласида туғилган Мусо Тошмуҳаммаднинг адабий тахаллуси. “Болалик хотираларим” (1963) асарида болалигини: ота-онаси, қариндошлари, XX аср бошидаги Тошкент ва унинг атрофидаги қишлоқ, кентларни, илк сабоғи, сабоқдошларини тасвирлайди.