« Биотехнология ва Саноат фармацияси » мутахассислиги 2-курс талабалари III–IV семестрларда « Органик кимё » фанини ўрганадилар.
«Органик кимё » фанини ўқитишдан мақсад, талабаларда органик бирикмалар, уларнинг таркибига кирувчи функционал гуруҳлар ҳақидаги билимни ҳамда шу гуруҳлар туфайли органик модданинг кимёвий реакцияларда намоён қиладиган хоссалари ҳақидаги тушунчаларни шакллантириш.
«Органик кимё» фанини «“Биотехнология ва Саноат фармация » мутахассислиги талабалари томонидан ўзлаштирилиши уларнинг »Биокимё», »Кимёвий технологик жараёнлар», «Умумий кимёвий технология» каби фанларнинг яхши ўзлаштирилишига асос бўлади.
«Органик кимё» курсининг бошида талабалар органик кимёнинг назарий тушунчалари, қонуниятлари, органик моддаларни тозалаш, ажратиб олиш усуллари билан танишадилар. III-семестрнинг кейинги дарсларида «фармация» ихтисослигидан фарқли ўлароқ, очиқ занжирли органик бирикмаларнинг муҳим синфларини ўрганадилар.