Тадқиқотнинг мақсади. Миллий уйғониш даври ўзбек адабиётининг йирик вакилларидан бири шоир Каримбек Камий адабий меросини тўплаш, илмий биографиясини яратиш, адабий муҳити ва бу муҳитдаги ўрнини тайин этиш, шоир ижодининг асосий жанрлари ғоя ва мавзуларини белгилаш, адибнинг ўзи яшаган ижтимоий-сиёсий воқеликка муносабати ва миллий позициясини аниқлаш, унинг даврни бадиий идрок этиш даражаси ва ифода усулларини ўрганиш тадқиқотнинг асосий мақсади ҳисобланади.