Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов 2012 йил 19 январда “2011 йилнинг асосий якунлари ва 2012 йилда Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишлари” мавзусида Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида қилган маърузасида “Мухандислик–коммуникация инфраструктурасини жадал ривожлантириш йилнинг устувор йўналишларидан бири” деб эътироф этиб, замонавий ахборот ва теле-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Ахборот ва коммуникация технологияларининг жадал суръатлар билан ривожланиши, ахборот тизимларининг жамият хаётида тобора чуқур ўрин эгаллаши ҳамда Ўзбекистоннинг глобал ахборот жамиятига кириб бориши ўз навбатида ахборот хавфсизлиги йўналишида бир қатор вазифаларни бажаришни тақазо этади. Бу вазифаларни ҳал қилмасдан, республикада АКТ ни ривожлантириш, АТларни жорий этиш ва глобал ахборот жамиятига кириб бориш кўпгина қийинчиликларга олиб келиши мумкин.