Сабзавотлар орасида аҳоли сувиб исьеъмол қиладиган минерал моддалар витаминларга бойлиги билан ажралиб турадиган помидор махсулотлари алохида ўрин эгаллайди. Унинг мевалари янги узилаган, сақланган ва қайта ишланган холда истеъмол қилинади.
Ҳозирги вақтда мавсумда етиштирилгин помидор меваларини сақлаб ва қайта ишлаб, етиштириш мавсумидан ташқари даврда ҳам аҳолига етказиб бериш муҳим масаладир. Шу жумладан, помидор меваларини сиркалаб консервалаш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Чунки сиркалашда помидор мевалари жонсиз бузилмайдиган холатда улардаги шифобахш минерал моддалар сақланган холда узоқ муддат сақланиши таъминланади. Бу махсулотлари ўзига хос таъм, маза хушбўйликка эга бўлиб, озиқ-овқат мақсадида кенг ишлатилади. Бундай коесерваларда микроорганизмлар ривожланмайди ва помидорлар пастеризация қилиниб, сирка кислотаси қўшилган холда, консервалар тайёрланиб, махсус банкаларга ёпилиб сақлашга қўйилади.