Ўзбекистон аҳолиси ўрта ҳисобда гўшт ва сут маҳсулотларини, тухумни, умуман мамлакат аҳолисига нисбатан икки баробар кам истеъмол қилмоқда. Ойига ўрта ҳисобда 75 сўмдан камроқ ялпи даромад оладиган аҳолининг улуши мамлакатда 12 фоиздан сал кўпроқ бўлса, бизнинг республикамизда 45 фоизга боради. Бир миллионга яқин киши ижтимоийлашиб чиқаришда ўзининг қўлидан келадиган ишни топа олмаяпти.