Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигага эришгач, мамлакатнинг барча хўжалик юритиш тизимини бозор муносабатларига ўтиши, иқтисодиётнинг асосий бўғини ҳисобланувчи корхона мақомининг сезиларли равишда ўзгаришига сабаб бўлди. 2015-йилда кўзда тутилаётган капитал қўйилмалар ҳажми АҚШ доллари ҳисобида 15 миллиард 960 миллиондолларни ёки 2014-йилга нисбатан 110,1 фоизни ташкил этади. Унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши эса 23,1 фоизга етади. Ушбу маблағларнинг 74,5 фоизга яқини ишлаб чиқариш объектлари қурилишига, 43,1 фоизи асбоб-ускуналар сотиб олишга йўналтирилади. Чет эл инвестициялари ҳажми 3,5 миллиард доллардан ошиб, уларнинг умумий капитал қўйилмалар ҳажмидаги улуши 22,1 фоизни ташкил этади. Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар улуши эса 11,2 фоизга кўпаяди.Корхоналар эндиликда давлатга тегишли бўлган пайтлардагидан фарқли ўлароқ маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича фаолиятларини директива кўрсаткичлари асосида эмас, балки Ўзбекистон Республикаси “Корхоналар тўғрисида”ги қонуни ва бозор талабларига асосан мустақил равишда юритмоқда.