Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг
мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари
ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор
йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги
маърузасида мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 8 фоизга, саноат
маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 8,8 фоизга, қишлоқ хўжалиги – 6,8
фоизга, чакана савдо айланмаси – 14,8 фоизга, инфляция даражаси прогноз
кўрсаткичидан паст, яъни 6,8 фоизни ташкил этганлигини таъкидлаб,
юртимизда қабул қилинган 2011-2015 йилларда саноатни устувор даражада
ривожлантириш дастури ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник
ва технологик янгилашга доир тармоқ дастурларининг изчил амалга
оширилиши натижасида саноат таркибида юқори қўшимча қийматга эга
бўлган, рақобатдош маҳсулотлар тайёрлаётган қайта ишлаш тармоқларининг
ўрни тобора ортиб бораётганлигини ва бугунги кунда мамлакатимизда ишлаб
чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг 78 фоиздан ортиғи айнан ана шу
тармоқлар ҳиссасига тўғри келиши тўғрисида тўхталиб ўтдилар.