Назарий маълумотлар : Физиотерапия- тиббиётнинг бир бўлими бўлиб, табиатда учрайдиган ва сунъий йўл билан олинадиган табиий омилларнинг хусусиятлари ва шифобахш хоссаларини ўрганади ҳамда беморларни даволаш ва касалликларнинг олдини олиш учун уларни қўланиш методларини ишлаб чиқади.
Табиий омилнинг қандай тури қўлланилишига қараб физиотерапия қўйидаги бўлимларни : электр билан даволаш( электротерапия), ёруғлик билан даволаш( фототерапия), ультравуш билан даволаш, ионланган ҳаво билан даволаш, сув ва исиқлик билан даволаш( гидро ва термотерапия), ҳаракат билан даволаш ( массаж, аппаратлар ёрдами билан бажариладиган даво гимнастикаси) ва курортлардан ташқарида курорт омиллари билан даволашни ўз ичига олади.