Мазкур ўқув-услубий қўлланмада “Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи” фанининг асосида ўтиладиган мавзуларни ўтиш усул ва услублари атрофлича ёритилган. Ўқув – услубий қўлланмада 10та мавзу атрофлича ёритилган бўлиб, хар бир мавзуга оид адабиётлар, тест саволлари қўшимча топшириқлар берилган.
Ўқув қўлланма фалсафа фанлари номзоди, доцент Миллий истиқлол ғояси, ҳуқуқ ва маънавият асослари кафедраси мудири М. Аминова мухаррирлиги остида, ўқитувчи З. Ҳамроқулов томонидан ёзилди. Мазкур ўқув қўлланма Миллий истиқлол ғояси, ҳуқуқ ва маънавият асослари кафедрасининг 2009 йил 26 августдаги йиғилишида мухокама қилинган ва танловда қатнашиш учун тавсия этилган.