«Социология» лотинча сўздан олинган бўлиб, жамият деган маънони билдиради. Социология жамиятнинг таркибига кирувчи алоҳида институтлар, тизимлар, гуруҳлар ва уларнинг ўзаро алоқадорлиги тўғрисидаги фандир. Социология фан сифатида ХIХ асрда шаклланди. Унинг шаклланишида француз файласуфи Огюст Кантнинг хизмати каттадир. Социология социал фалсафанинг масалаларини янада аниқ кўриб чиқиши ҳамда эмпирик социал тадқиқотнинг ривожланиши оқибатида шаклланади.