Тадқиқот рус, туркий ҳамда ўзбек тилшунослигининг лексикология, стилистика, нутқ маданияти каби соҳалари бўйича эришилган ютуқлар асосида юзага келди. Ишнинг асосий методологик асоси луғавий-маъновий ҳамда грамматик нуқтаи назардан тавсифлаш, қиёслаш каби методлардан ташкил топган бўлиб, тадқиқот синхроник режада амалга оширилди.