Тадқиқотнинг мақсади ахборотнинг криптографик муҳофазасини таъминлаш учун “O`zDSt 1106:2009 – хэшлаш функцияси”, “O`zDSt 1105:2009 – маълумотларни шифрлаш алгоритми” ва “O`zDSt 1092:2009 – электрон рақамли имзони шакллантириш ва текшириш жараёнлари” стандартларининг алгоритмларини қўллаб-қувватлайдиган криптопровайдерни яратиш ва криптографик калитларни самарали бошқаришни таъминлашдан иборат.