Қовун (Cucumis melo L.) ўсимлиги Cucumis L. авлоди,
Қовоқдлшлар (Cucurbitaceae Juss.) оиласига мансуб ўсимлик
хисобланади. Cucumis авлоди 40 га яқин турни ўз ичига қамраб олиб
шулардан фақат қовун ва бодринг инсоният томонидан кўпайтирилиб
фойдаланиб келмоқда. Қовун ўсимлигининг илдиз тизими яхши
тараққий этган. У асосан бош илдиз ва ён тармоқланган узун
илдизчалардан ташкил топган. Ўсимликнинг бош илдиз тармоғи
тупроқнинг 1,0 метрдан ортиқ чуқурлигигача, биринчи тартиб ён
илдизчалар эса 2-3 мертгача тупроқ қатламига етиб олади. Яхши ўсибривожланган қовун ўсимлигининг илдиз тармоғи 0-30 см тупроқ
ҳайдалма қатламида 32 метргача етади. Аммо, ўсимлик илдиз
тизимининг яхши ривожланиша кўп жиҳатдан тупроқ типи, тупроққа
агротехник ишлов бериш, озиқлантириш, суғориш ва бошқа омилларга
бевосита боғлиқ.