Ахборот ҳимоясининг асосий усулларидан бири бу – криптографик ҳимоя бўлиб, ахборотнинг махфийлиги ва бутунлигини таъминлайди. Стегонография криптографиянинг бир бўлими бўлиб, ахборотни мавжудлигини яшириш билан шуғулланади. Ахборотнинг қиймати ортиши натижасида унинг криптографик, стегонографик ҳимоясига бўлган талаб ортади. Шунинг учун ушбу китобда стегонографик ҳимоя усулларини қўллаш, хусусан, муаллифлик ҳуқуқини таъминлаш, турли кўринишдаги ахборотни кўчириш, ўчириш, нусхалашдан ҳимоялаш, матн, аудио, озов ва видео маълумотлар ичида махфий ахборотларни яшириш, стегонографик алгоритмлар ёрдамида яширинган ахборотни аниқлаш каби масалаларни қамрайди.