Акушерлик фани она ва болани соғлигини сақлашнинг замонавий тизими бўлиб, у нормал ва патологик акушерлик қисмларидан иборат. Акушерлик фанини ўрганиш талабаларга аёл организмидаги кечадиган уруғланиш, хомиладорлик, туғруқ ва чилла даври билан боғлиқ бўлган физиологик хамда патологик жараенлар билан таништириш, уларнинг этиологияси, патогенези, клиникаси, ташхисоти, даволаш ва олдини олиш тўғрисида тушунча бериш, талабаларни оилани режалаштириш, хомиладорларни гигиенаси ва овқатланишига бағишланган санитария-тарғибот ишлари бўйича сухбатлар ўтказишга ўргатиш, акушерликда қўлланиладиган замонавий ташхисот, текширув усулларига ўргатади.
Tuzuvchilar: Каrimova N.N.