Қўлланмада «Талаба портфолиоси» технологияси тўлиқ таҳлил қилинган, унинг мазмун моҳияти, таркиби, турлари, баҳолаш мезонлари, талабанинг электрон портфолиоси- e-Portfolio тўғрисида маълумотлар берилган. Талаба портфолиосини ўқув жараёнига тадбиғи бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
Талаба портфолиоси технологиясини ривожланган давлатлар олий таълим тизимида қўлланиш ҳолати таҳлил қилиниб, талабанинг умуммаданий, умумкасбий ва касбий компетентлигини таъминлашдаги ўрни асосланган.
Таҳлиллар асосида Ўзбекистонда олий таълим муассасаси талабасининг ўқув-касбий портфолиосини яратиш услубиёти, талаба ўқув-касбий портфолиоси тўғрисидаги намунавий НИЗОМ ва ўқув-касбий портфолио намунаси ишлаб чиқилган.
Қўлланма олий, ўрта-махсус ва умумий ўрта таълим муассасалари ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш марказлари педагоглари, докторантлар,
магистрлар ва талабалар учун мўлжалланган.