Тадқиқотнинг мақсади ғўза нав ва тизмаларининг миқдорий ва сифат белгиларига, морфо-физиологик кўрсаткичларига гармселнинг таъсирини ўрганиш орқали ушбу стресс омилга бардошли ғўза навларини аниқлаш ва уларни гармселга бардошли янги ғўза нав ва тизмаларини яратиш борасидаги генетик-селекцион изланишларга ҳамда гармселга мойил минтақаларда экиб кўпайтиришга тавсия этишдан иборат.