Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда маъмурий тартиб-таомилларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган таклифлар, жумладан, ривожланган хорижий давлатлар (АҚШ, Япония ва Германия), шунингдек айрим МДҲ давлатлари (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Россия) тажрибаси асосида Ўзбекистонда маъмурий тартиб-таомилларнинг принциплари, тинглаш жараёни ва маъмурий ҳужжатни қабул қилишга оид процессуал қоидаларни такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.