Илмий изланишларида Андижон вилояти ўтлоқи тупроқлари шароитида кузги буғдойни Крошка ва Таня навлари ўғитлаш меъёрларини мақбуллаштириш илк бор ўрганилиб энг самарали ўғит меъёрлари аниқланган Тадқиқотлар натижасида Андижон вилояти тупроқ-иқлим шароитида режалаштирилган хосил олишда ўғитлар меъёрлари қўлланилганда юмшоқ буғдойнинг ўсиши ривожланиши, ҳосилининг шаклланиши, ҳосил таркиби, ҳосилдорлик ва иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари “Краснодар-99” ва “Нота” навларида қиёслаб ўрганилди ва дон таннархини пасайтиришга имкон берадиган, режалаштирилган хосил олишда ўғитлаш меъёрлари ишлаб чиқаришга тавсия этилди