Келажак бугундан бошланади. Ҳозир тарбия масаласига эътибор қилинмаса, келажак бой берилади. Маънавий ва аҳлоқий юксалиш , имон, инсоф, диёнат, ор-номус , меҳр-оқибат ,нафосат,миллий ғурур ва миллий қадрият каби чинакам инсоний фазилатлар ўз- ўзидан пайдо бўлмайди. Ҳаммасининг заминида тарбия ётади. Жамият тараққиётининг ҳар қандай босқичида шахс тарбиясига алоҳида эътибор берилганлиги тарихдан маълум ва бугунги кунда ҳам бу масала мамлакатимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, улар ёшларнинг фарован ҳаёти ва турмуш тарзи , озодлиги , саломатлигига ҳамда уларнинг интелектуал салоҳиятининг юксалишига қаратилган.