Романнависликдаги янгиланиш ва ўзгаришлар жараёнини ўрганиш, уларнинг савиясини белгилаш, китобхонларни яратилаётган бадиий мукаммал асарлардан хабардор қилиш бугунги адабиётшуносликнинг долзарб муаммоларидандир. Шундай романлар истеъдодли адиб Эркин Аъзам ижодида мавжуд бўлиб, уни бугунги тезкор ахборот асрида мавжудлигини билдириш, образлар олами билан танишиш ва бадииятини ўрганиш ҳам долзарб илмий муаммо ҳисобланади. Бу масала бизнинг битирув малакавий ишимиз мавзуси долзарблигини асослайди